Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рецептсиз психотроп дори сотган дорихона фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Q.D. МЧЖ дорихонасида айрим дори воситалари шифокор рецептисиз сотилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, дорихона провизори Ў.А. фуқаро М.Х.га “Карбамезепин” ҳамда “Димедрол” (инъекция учун) номли дори воситаларини шифокор рецептисиз сотган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида провизор Ў.А. ҳисобга олиш дафтарига сохта маълумотлар киритиш орқали психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ортиқча чиқим қилгани ҳам маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 03.06.2026
Қўқонда йирик миқдордаги гашиш ва «Регапен» мусодара қилинди
11:59 / 09.12.2025
Тошкентда катта миқдорда психотроп дори биологик қўшимча идишларига солинган ҳолда топилди
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
16:42 / 19.08.2022