Ўзбекистон | 16:59 / 09.11.2021
21895
2 дақиқада ўқилади

“Одамларни рози қилиш бўйича ҳали ишларимиз етарли эмас” – президент соғлиқни сақлаш тизими бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Вазирлар Маҳкамасида тиббиёт соҳасига масъул бўлган амалдор лавозимидан озод қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юрак қон-томир касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Тиббиёт мавзуси сайловолди дастуримиздан кенг ўрин олганди. Одамларнинг норозилиги тиббиётнинг сифати йўқлиги туфайли пайдо бўляпти. Одамларни рози қилиш бўйича ҳали ишларимиз етарли эмас. Бугун кардиология ва яшил ҳудуд бўйича йиғилиш ўтказишимиз лозим. Бугунги йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди.

Лекин Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳануз ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди.

Мени ҳайрон қолдиргани ҳалигача Эндокринология марказининг раҳбари йўқ экан. Қандай қилиб бунга йўл қўйиш мумкин?

Халқимизни рози қилиш учун ҳар бир вилоятда ҳокимлар камида 1 ой давомида тиббиётдаги муаммоларни тизимли ўрганади. Шуларни мужассам қилиб, кейин дастур қабул қиламиз. Одамларга ваъда бердик, энди бажаришимиз шарт. Бу режаларни амалга ошириш бўйича тинмай ишлашимиз керак”, – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. 

Мавзуга оид