Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчининг хатоси унинг ўлимига сабаб бўлди
Чортоқда ВАЗ-2101 ҳайдовчисининг мумкин бўлмаган жойда бурилиши аянчли ЙТҲга сабаб бўлган, бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берган.
6 ноябр куни соат 12:00 ларда, Чортоқ тумани «А.Навоий» МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшаган, 1957 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2101 машинасини бошқариб бораётиб, бурилиш мумкин бўлмаган жойдан йўлнинг чап томонига бурилади. Сўнгра қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Гентра машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, ВАЗ-2101 ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи чап бўйин соҳасининг лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026