Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Квартирани хусусийлаштиришга рози бўлганлар тўғрисидаги маълумотни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳамда давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги ПФ–6269-сон фармонига асосан алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга берган шахслар тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича ариза (буюртманома) бериш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилган.
Ҳужжатда айтилишича, бугунги кунда республика бўйича давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар кенг кўламда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали хизмат кўрсатиш тизимига ўтказилмоқда.
Қарор лойиҳасининг 1-иловасига мувофиқ, алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши кўзда тутилиб, унга кўра бир қанча янгиликлар киритилиши қайд этилмоқда.
Жумладан, алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали олиш; маълумотларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиш имконияти жорий этиш.
Регламент тасдиқланиши натижасида маълумотларни олишда инсон омили камаяди ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг вақти тежалишига эришилади.
Шунингдек, қарор лойиҳасининг 2-иловасига мувофиқ, давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши кўзда тутилиб, унга кўра давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш электрон шаклга ўтказилмоқда.
Регламент тасдиқланиши натижасида юридик ва жисмоний шахслар ўзлари жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХП орқали давлат кўчмас мулки объектни хусусийлаштириш бўйича буюртманома бериш имконига эга бўлади.
Мазкур регламентларда кўрсатилган хизматлар 2022 йил апрелга қадар тўлиқ жорий этилади.
Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026