2021 йилнинг сентябр ойидан бошлаб Молия вазирлиги субсидия платформасини ишга туширди. Унда ҳар бир йўналиш бўйича давлат бюджетидан тўлаб бериладиган субсидиялар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Бунинг учун subsidiya.mf.uz махсус электрон платформага кирилади.

Платформада «Субсидиялар берувчи ташкилотлар» рўйхати мавжуд. Шу рўйхатдан Ёшлар ишлари агентлигини танлаб, кимларга қандай тарзда субсидиялар берилиши борасида қонунчиликда мавжуд нормалар билан танишишингиз мумкин бўлади.

Портал маълумотлари асосида ёшларга ажратиладиган субсидия ва компенсациялар қуйидагилар:
— Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларининг 75 фоизигача қисмини (бир ой учун БҲМнинг 4 бараваригача, икки ой учун 8 бараваригача, икки ойдан ортиқ 12 бараваригача) қоплаб бериш;
— «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун (БҲМнинг 8 бараваригача) субсидия ажратиш;
— мамлакатимиздаги ОТМларда таълим олаётган "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача (БҲМнинг 50 бараваригача) тўлаб бериш;
— «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни (БҲМнинг 50 бараваригача) қоплаб бериш;
— психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга нисбатан ихтисослашган ННТлар ҳамда НТТлар томонидан пулли психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
— «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга, жумладан, ёш оилаларга турар жой ижараси














