Жамият | 14:35 / 14.11.2021
1725
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Nexia ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Булунғур туманида Nexia ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Damas ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 14 ноябрь куни соат 6:25 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-47 автомобил йўлининг Булунғур тумани ҳудудудан ўтувчи 9-километрида Nexia ва Damas машиналари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Шунингдек, Damas машинаси ағдарилиб кетган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Булунғур тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид