«Яшил макон» лойиҳаси ҳақида
Қўмита матбуот хизмати раҳбарига кўра, «Яшил макон» шунчаки «долзарб 40 кунлик»да тўхтаб қоладиган лойиҳа эмас. У келгуси йил баҳорида ҳам давом этади.
«Яшил макон» лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган. Умуммиллий лойиҳа жинси, ирқи, миллати, касбидан қатъи назар, ҳар бир кишини унга жалб қилиш мақсадида эълон қилинди. «Яшил макон» барпо қилиш фақат қайсидир ташкилот, вазирлик ёки амалдорга эмас, ҳаммага керак.
Ҳозир барча халқаро анжуманларда ҳам яшил майдонларни кенгайтириш тарғиб қилинмоқда. Бу борада йирик давлатлар ҳам ишларни бошлаб юборган.
Ўзбекистонда ҳам бу ҳаракатлар бошланган. Масалан, президент Мирзиёев президентлиги даврида илк бор Мўйноққа борганида у ерда қум кўчкиларининг олдини олиш мақсадида яшил қалқонларни барпо қилиш ишларини бошлаб берганди.
Бу бир мавсумда тўхтаб қоладиган лойиҳа эмас, у баҳорда ҳам давом этади. Ушбу вақт давомида жами 200 млн туп кўчат экиш мақсад қилиб олинган», – деди у.
Экилган кўчатларнинг агрономияси ҳақида

Озод Ражабовнинг маълумот беришича, президент «Яшил макон» лойиҳасига старт берар экан, ҳар бир вилоят ва туманда соҳа мутахассисларидан иборат алоҳида штаблар ташкил қилинган.
«Бу штаблар таркибида нафақат агроном, балки боғбон, эколог ва гидрометрология мутахассислари ҳам бор. Уларнинг вазифаси кўчат экиш бўйича аввал йўл қўйилган жой танлаш, кўчатни экиш, озуқа бериш ва ишлов бериш борасидаги хатоларни такрорламаслик, шунингдек, кўчат ўстириш учун керак бўлган сув таъминотини таъминлашдан иборат.
Ҳудуд бўйича тузилган штаб аъзолари ўша ҳудуд ерига қандай турдаги кўчатлар мос келишини ҳам ўзлари танлайди. Биз бунинг учун республика бўйича 27 турдаги кўчат турларини тавсия қилганмиз», – деди у.
«Яшил макон» лойиҳаси учун кўчатларнинг қайси маблағлар ҳисобидан сотиб олиниши борасида
















