Маълум қилинишича, Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 15-17 ноябрь кунлари «Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 16-мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси икки томонлама учрашув ва музокаралар ҳам ўтказади.

Маълумот учун, Белгия пойтахти – Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқининг штаб-квартираси, НАТО офиси ҳамда Бенилюкс давлатлари котибияти жойлашган.