Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда радар ўрнатилган бешта машина икки кунда тезликни ошириш билан боғлиқ 600 дан ортиқ қоидабузарликни қайд этди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ тасарруфига берилган радар ўрнатилган бешта машина икки кунда тезликни ошириш билан боғлиқ 600 дан ортиқ қоидабузарликни қайд этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил сентябр ойида Қашқадарё вилоятида ЙТҲнинг олдини олиш ва йўлларда содир этиладиган қоидабузарликларни қайд этиш учун синов тариқасида 5 та мультирадарлар билан жиҳозланган хизмат машиналари ҳаракати йўлга қўйилганди.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 ноябр куни синов амалиёти тугатилиб, махсус автомобиллар тўлиқ ишчи ҳолатга ўтказилган. Ҳозирда улар вилоят ҳудудида мавжуд халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларда тезлик билан боғлиқ қоидаларни бузган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида иш олиб бормоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 10–11 ноябр кунлари радар ўрнатилган махсус автомобиллар томонидан вилоятда тезликни ошириш бўйича 600 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланган.
Мавзуга оид
15:49 / 18.07.2025
Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган радарлар рўйхати очиқланди
15:21 / 17.06.2025
Камера ёзган қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечикса, жарима қўлланмайди
18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
18:04 / 16.05.2025