Спорт | 08:13 / 20.11.2021
6794
1 дақиқада ўқилади

Уругвай Оскар Табаресни истеъфога чиқарди. У миллий жамоани 15 йилдан бери бошқариб келаётганди

Фото: Reuters

Оскар Табарес Уругвай миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. 

Жамоанинг ЖЧ-2022 саралаши доирасида қаторасига 4та баҳсда мағлубиятга учраб, 7-ўринга тушиб кетгани истеъфога сабаб бўлди.

«Бу қарор Табареснинг Уругвай футболи ривожига қўшган ҳиссасини инкор қилмайди. Биз ўтган 15 йил давомида эришилган ютуқларни олқишлаймиз ва эътироф этамиз. Бу вақт ичида Уругвай жаҳон футболида етакчилар қаторига кирди», — дейилади Уругвай ФА баёнотида.

74 ёшли мутахассис жамоани 2006 йил февралдан бери бошқариб келаётганди. Уругвай унинг қўл остида 2010 йилги ЖЧда 4-ўринни қўлга киритган,  2011 йилги Америка Кубогида эса ғолиб бўлган. У миллий жамоада энг кўп ўйин ўтказган мураббийдир — 234 (энг яқин таъқибчидан 67та баҳсга олдинда).

Мавзуга оид