Ҳужжатга кўра, иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун:

  • Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Қурбоновга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
  • Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоевга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
  • Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибоевга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Гурлан тумани ҳокими Муроджон Очиловга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Урганч тумани ҳокими Фрунзе Шариповга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Муродбек Давлатовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳурмат Матрасуловга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отахоновга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
  • Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Анвар Давлетовга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
  • Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбоновга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
  • Тупроққалъа тумани ҳокими Алишер Салаевга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Бухорода 5 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди, 2 нафар ҳоким жаримага тортилди