Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк» акцияларини харид қилди
Ноябрь ойи бошида банкнинг 50 фоиз улуши Ойбек Турсуновга ўтганди.
«Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки 215,3 млрд сўмлик акциялари қўшимча эмиссиясини жойлаштирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Банкнинг ушбу акцияларини Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинг компанияси шуъба корхонаси — «Телекоминвест» МЧЖ харид қилган.
«Капиталбанк»нинг акционерлари улушида рўй берган сўнгги ўзгаришга кўп бўлмади. Жорий йил ноябрь ойи бошида тижорат банкининг 34,1 фоиз улушини Ойбек Турсунов сотиб олганди ва шу билан Турсунов эгалик қиладиган акциялар улуши 50 фоизга етганди. Унинг қўлидаги акциялар сони 164 927 890 донани ташкил қилмоқда
Алишер Усмоновга қарашли компанияга эса 65 973 307 дона акция ўтган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида USM Telecom (Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шуъба корхонаси) ва «Мегафон» алоқа компанияси (100 фоиз улуши USM Telecom’га тегишли) Digital Holding қўшма корхонасига асос солган, унинг таркибига Ucell алоқа оператори ва бошқа қатор маҳаллий компаниялар кирганди.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025