Ижтимоий тармоқдаги шов-шув: ЎзМУ талаба қизлари нега баннер кўтаришди?
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Университети қизлари университет биноси олдида зўравонликка қарши турли шиорлар ёзилган баннерларни кўтариб турган суратлар тарқалди. Баннерларга «Аёлнинг ўрни ошхонада эмас», «Аёл ҳам шахс» каби сўзлар ёзилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Университети талаба қизлари эканлиги айтилган бир гуруҳ қизлар университет биноси олдида «митинг» ўтказгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Турли телеграм каналлари «Миллий Университет қизлари миллийликка қарши митинг ўтказибди», каби хабарлар қолдирди. Шунингдек, тармоқларда қизларнинг «митинг ўтказгани» иддао қилинган постлар ҳам жойланди.
Айрим блогерлар қизларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаши ҳақида ёзди.
Kun.uz воқеага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзМУ матбуот хизмати билан боғланди.
«2021 йилнинг 24 ноябрь куни «Биргаликда зўравонликни енгамиз» халқаро форумида Саида Мирзиёева, Танзила Норбоева ва бошқа давлат фаоллари «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол саъй-ҳаракатлар» кампаниясининг 25 ноябрда бошланиши ҳақида маълумот беришди.
Шу муносабат билан 2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети «Ижтимоий иш» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан «Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз» шиори остида тадбир ўтказилди», — деди ахборот хизмати раҳбари Ситора Насриллаева.
Унинг қўшимча қилишича, тармоқда тарқалган плакатлар айни шу тадбирда талабаларга тарқатилган.
«Тадбирда талабалар иштирокида мавзуга оид флешмоблар ташкиллаштирилди, деворий газеталар, видеороликлар намойиш этилди, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг у ёки бу кўриниши учун қонунда белгиланган жазолар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, «Зўравонликка йўл йўқ» рукни остида плакатлар ва тарқатма материаллар тайёрланди ва талабаларга тарқатилди», — деди С.Насриллаева.
Мавзуга оид
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
10:42 / 02.06.2024
Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
20:21 / 23.05.2024