2022 йилда “Ташаббусли бюджет”га оид кутилаётган муҳим ўзгаришлар борасида Молия вазирлиги департамент бошлиғи Шерзод Муҳаммедов Kun.uz'га гапириб берди.

— Келаётган йилда “Ташаббусли бюджет”га қанча маблағ ажратилади?
— 2022 йилда ушбу мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар миқдори 4 баробарга оширилди. Яъни жорий йилда 400 миллиарддан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлса, келгусида туман, шаҳар тасдиқланадиган бюджетларининг 5 фоизи сарфланади. Ушбу маблағларнинг ўзи ҳам 1,5 трлн сўмдан ортиқроқ бўлади. Бундан ташқари, туман ва шаҳар бюджетларининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи ҳам ташаббусли бюджет учун йўналтирилади. Жорий йилда 1600дан ортиқ таклифни молиялаштириш имкони яратилган бўлса, келгуси йилда 4-5 баробар кўпроқ таклифларни молиялаштириш имконияти яратилади.
— “Ташаббусли бюджет” 2022 йилда қайси вақтларда ўтказилади?
— Келгуси йилда “Ташаббусли бюджет” икки марта ўтказилади. Биринчиси, 2 февралдан 2 мартгача, яъни 30 кун давомида. Иккинчиси, 15 июлдан 15 августгача бўлиб ўтади. Ушбу бир ойлик муддатда фуқароларимиз фақат таклиф киритади. Улар таклиф киритгандан сўнг бевосита 15 кун давомида бу таклифлар сараланади ва 20 кун ичида фуқаролар ўз таклифларига овоз йиғиши мумкин бўлади.
— Лойиҳа илк марта амалга оширилганда, тизимдан рўйхатдан ўтиш қийинчилик туғдириши ҳақида эътирозлар ҳам бўлди. Келгуси йилда буни соддалаштириш ҳақида ўйланганми?
— Бу бўйича бизда дастлаб One ID тизими орқали рўйхатдан ўтиш йўлга қўйилганди, жараённи соддалаштириш учун биз фуқароларимиздан фақат телефон рақамларига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтиш тизимини жорий қилдик. Яъни аноним таклифлар ёки сунъий тарзда овозларнинг кўпайиб кетиши олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг телефон рақамларига боғлаган ҳолда рўйхатдан ўтиш ва овоз бериш жараёнини йўлга қўйдик. Бу қанақа? Яъни бир фуқарода битта жараёнда битта таклиф киритиш имконияти мавжуд бўлади ва барча фуқаролар фақат битта таклифга овоз бериш имкони мавжуд. Агар биз телефон рақами орқали назоратни олиб ташлайдиган бўлсак, бир фуқаро юзлаб таклифларни киритиши ёки овоз бериши мумкин бўлади. Бу бевосита адолатсизлик, адолат принципидан келиб чиқиб бир фуқаро бир марта таклиф киритиш ва овоз бериш жараёнини йўлга қўйдик.
—






