Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов ва Мишустин Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатларини муҳокама қилди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилди.
Фото: Getty Images
Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, саноат кооперацияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилди.
«Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратди», — дейилади Россия ҳукумати хабарида.
Жорий йил 28 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё иқтисодий комиссияси кенгаши раиси Михаил Мясникович билан учрашганди.
Ўшанда Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ЕИК билан ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқишга келишилганди.
Унда савдо, саноат, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария стандартлари, энергетика, фармацевтика, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда ЕИК тегишли бўлинмалари ҳамда мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари акс этади.
Мавзуга оид
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
09:43 / 15.04.2026