Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида Меҳрибонлик уйлари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев Болалар уйидан 5 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олган. Қорақолпоғистонда Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини қабул қилган.

Фото: Миллий гвардия

Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.

Фото: Миллий гвардия

Бундан олдин Қорақалпоғистоннинг бир неча туманида оилавий болалар уйи ташкил қилинганди.