- Юрак-томир касалликлари – Ўзбекистондаги ўлимларнинг энг кўп тарқалган сабаблари;
- Беморларнинг фақатгина 38% ўткир коронар синдроми (ЎКС) кузатилган ҳолатлар учун тавсия этилган даволанишга риоя қилади;
- ЎКС дан даволаниш учун Санофи компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги препаратдан Ўзбекистондаги беморлар ҳам фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Сўнгги ўн йилликларда Ўзбекистонда юрак-томир патологиясидан касалланиш ва ўлимлар сонининг ўсиши қайд этилган бўлиб, юрак-томир касалликлари (ЮТК) эса мамлакатдаги ўлимларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари сифатида эътироф этилмоқда.
ЮТК сабабли ўлимлар сонининг ўсиши – умумжаҳон миқёсидаги долзарб муаммо ҳисобланиб, турли мамлакатларда 35% ни ташкил қилади. Фақатгина ўткир коронар синдроми, миокард инфаркт ва нобарқарор стенокардия каби клиник ҳолатларни бирлаштирадиган юракнинг ишемик касалланиши кескинлашган даврда АҚШ ва Европада ҳар йили тахминан 914 минг киши оламдан кўз юмади.
Клиник тавсияларда белгиланганки, шу каби кескинлашишни бошидан кечирган беморлар ЎКСдан кейин бир йил давомида атеротромбознинг олдини олувчи ацетилсалицил кислотаси ва қўшимча препаратдан иборат икки марталик антиагрегант терапияси (ИАТ) билан даволаниши лозим. Бундай даволаниш ишемик ҳодисалар такрорланиши хавфини, госпитализация ва ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Бироқ, ўткир коронар синдромига чалинган юрак-томир хавфининг юқори даражасига эга беморлар, хусусан, кексалар, шунингдек юрак бўлмаси фибрилляцияси ёки қанд диабети билан оғриган беморлар аксарият ҳолларда терапиянинг иккинчи компонентисиз қоладилар, бу эса келгусида уларнинг ҳолатига салбий таъсир ўтказади. Ундан ташқари, беморларнинг кўпчилиги терапияга мойил эмас: беморларнинг фақатгина 38 фоизи тавсия этилган даволанишга риоя қилади. Беморларнинг аксарияти билвосита самаралар ва 12 ой давомида белгиланган препаратларни харид қилиш имконияти мавжуд эмаслиги туфайли терапияни тўхтатади.
Санофи компанияси юрак-томир касалликлари билан оғриган беморлар учун инновацион доривор препаратни тақдим этмоқда, ушбу препарат клиник қўллаш бўйича катта тажрибанинг мавжудлиги билан бир қаторда беморлар учун ҳамёнбоп нархларда сотилади.
26 ноябрь куни Тошкентда тиббиёт ходимлари уюшмаси учун препаратнинг расмий тақдимотига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
















