Ўзбекистон | 12:08 / 01.12.2021
25898
1 дақиқада ўқилади

150 минг сўмлик қулупнай

Асака тумани "Отиш" МФЙда деҳқон Рустам Мусаев иссиқхонада қулупнай етиштирмоқда. У етиштирган қулупнайларнинг килоси 150-200 минг сўмдан сотилмоқда.

3 сотих ерга экилган қулупнайлар 3-4 кунда бир териб олинади. Бир теримда ўртача 24-25 кило қулупнай териб олиб бозорга чиқарилади.

"Йил ўн икки ой ҳосил беради. Қишда иссиқлик берса, ҳосил бўлади, иссиқлик бермаса бўлмайди. Унақа баланд иссиқлик керак эмас. Китобларда ёзилган 6 даража иссиқда пишади. Помидор ва бодрингга ўхшаб, 18-20 даража иссиқлик керак эмас. Одамлар келиб олиб кетишяпти. Тўйга олишяпти. Совуқ ойларда 4-5 кило берса ҳам, 500-600 минг сўм даромад бор" - дейди деҳқон.

Совуқ кунларда етиштирилган қулупнайдан деҳқон яхшигина даромад олмоқда.

Абдували Қурбонов,
Тасвирчи Азизбек Исмоилов,
Монтаж устаси Боймирза Халилов

Мавзуга оид