Молия вазирлиги UzAuto Motors тўлаган солиқлар ҳақида маълумот берди
2022 йилда компания тўлайдиган солиқлар бюджет тушумларининг 0,7 фоизини ташкил қилади. Вазирлик UzAuto фақат республика ичидаги солиқлар билан чекланмаслигини маълум қилган.
Молия вазирлиги йирик солиқ тўловчилар тўлайдиган солиқлар хусусида қўшимча маълумот берди.
Вазирлик хабарига кўра, “Фуқаролар учун бюджет”да кўрсатиб ўтилган йирик солиқ тўловчилар, фақат республика ичида тўлайдиган солиқлари бўйича рўйхат қилинган бўлиб, бу тўловлар таркибига республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари киритилмаган.
Шунингдек, Молия вазирлиги компания 2020-2021 йилларда тўлаган солиқлар ҳақида маълумот берди:
- 2020 йилда UzAuto Motors АЖ томонидан давлат бюджетига жами 1,3 трлн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар (товарлар импорти учун тўловлар бундан мустасно) тўланган. Жами давлат бюджети даромадларидаги салмоғи 0,98 фоизни ташкил қилган;
- Шу билан бирга, товарлар импорти учун тўланган божхона тўловлари 2,3 трлн сўмни ташкил қилган;
- Жорий йилнинг январ-октябр ойлари мобайнидаги бюджетга тўловлар 751,5 млрд сўмни ташкил этиб, йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 950 млрд сўмга етиши кутилмоқда, давлат бюджетининг умумий даромадлари кутилаётган миқдорида 0,56 фоизни ташкил қилади;
- Бундан ташқари, импорт қилинган товарлари учун шу даврда тўланган божхона тўловлари 2 376,2 млрд сўмни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилда уларнинг энг йирикларининг давлат бюджети тушумларидаги улуши ҳақида маълумот берилганди. UzAuto Motors ҳам 10та йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган. Рўйхатда энг кўп солиқ тўловчи сифатида «Навоий кон-металлургия комбинати»ни кўриш мумкин, келгуси йил унинг бюджетдаги улуши 17,82 фоиз деб прогноз қилинмоқда.
Маълумот учун, 2021 йилнинг биринчи ярмида йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланган солиқлар жами солиқ тушумларининг 66,2 фоизини ташкил этган. Уларнинг сони эса 1124тага етган.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024