Ўзбекистон | 17:09 / 01.12.2021
4371
1 дақиқада ўқилади

Нукусда ЙПХ ходими мастликни аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдаланди

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчини мастлигини аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдалангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг ноябрь ойида Нукус деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мамедов томонидан "Матиз" русумли автомобиль тўхтатилган.

ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хўжайлида ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтарганди.

Мавзуга оид