Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ётоқхонасидаги электрошит ёниб кетиб портлагани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўғил болалар ётоқхонасидаги электрошит ёниб кетиб портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўғил болалар ётоқхонасидаги электрошит ёниб кетиб портлагани ҳақида Сурхондарё вилояти ФВБга хабар келиб тушмаган.
Аниқланишича, 2021 йил 7 декабр куни соат 22:00лар атрофида Термиз шаҳрида жойлашган Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг ўғил болалар ётоқхонасида электр таъминоти тармоғида кичик муаммо келиб чиққан. Бинодаги электрошитга юқори юкланиш оқибатида тутун чиққан.
«Ётоқхона коменданти томонидан бинонинг электр таъминоти асосий тармоқдан узилгандан сўнг тутун тўхтаган. Ушбу вазиятда ҳеч қандай ёнғин, портлаш ҳодисаси содир бўлмаган. Вазият оқибатлари университет электриги томонидан бартараф этилган», дейилади ФВВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 7 декабр куни Денов шаҳридаги икки қаватли савдо марказида кучли портлаш содир бўлган. Оқибатда 9 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Вайроналар орасидан 2 кишининг жасади топилган.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026