Штандарт — махсус турдаги байроқ. У президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

Фото: President.uz

Президент белгиси — Президентнинг фарқловчи расмий белгиси ҳисобланади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг штандарт билан бирга топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар президентда сақланади.

Фото: President.uz

Штандарт сўзи ҳолландча “standard”, немисча “standarte”, эски французчада  “estendard” — Кавалерия байроғи маъносини англатади.

Тарихда штандартдан биринчи марта қачон ва қаерда фойдаланилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ундан илк бор урушлар даврида қўшинлар фойдаланишган. Қўшинлар ўртасида махсус туғ кўтарган жангчилар юрган. Кейинчалик туғлар ўрнини байроқлар эгаллаган. Байроқ кўтарган жангчи қўшинни олға чорлаган.

Фото: nat-geo.ru

Байроқнинг йиқитилиши урушда мағлуб бўлиш аломати ҳисобланган. Шу сабабли аскарлар жон-жаҳдлари билан байроқни ҳимоя қилишган. Қўшинда байроқни кўтариш ҳар бир жангчи учун орзу бўлган ва уни рақиблар эгаллаб олиши ёки йўқотиб қўйиш шармандалик ҳисобланган. Айрим ҳолларда қўшинлар штандарт рангига мос рангли матодан тикилган кийимлар кийиб олиб уришган.

Рим империяси даврига келиб штандарт давлат раҳбарининг рамзи ҳисоблана бошланган. Шундан сўнг, турли давлатларда байроқ билан биргаликда штандарт ҳам қўллана бошланган ва у аксарият ҳолларда давлат раҳбарини эълон қилиш пайтида унга тантанали тарзда топширилган.

Ўрта асрларда дунёнинг барча мамлакатларида штандартлар бор эди. Энди штандартлар жанг майдонида кўтарилаётган байроқлардан фарқ қилар ва у давлат раҳбарининг «ўз байроғи» сифатида кўриларди.

АҚШда

АҚШда президент штандарти илк бор 1882 йилда қабул қилинган. Ўшандан буён бу давлатда президент штандарти бир неча бор ўзгарган. Сўнгги штандарт 1945 йилда қабул қилинган ва ҳанузгача ўзгармай келяпти. Фақат 1959 йилда Аляска, 1960 йилда Ҳаваи ороллари АҚШ таркибига кирганда штандартдаги юлдузчалар сони иккитага