Ўзбекистон | 09:03 / 09.12.2021
6978
2 дақиқада ўқилади

Марҳамат тумани ҳокими “Зукко китобхон” танлови ғолибига ота-онаси билан Дубайга саёҳат йўлланмасини тақдим этади

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими Бобирбек Юлдашев ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Зукко китобхон” танловини эълон қилди.

Вилоят миқёсидаги мазкур танлов уч босқичда ўтказилиб, иштирокчи-китобхонлар “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Жаҳон адабиёти билимдони” ва “Зукко китобхон” шартлари бўйича синовдан ўтишади.

Туман ҳокими ёшларни мазкур танлов шартлари билан таништирди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Бобирбек Юлдашевнинг маълумот беришича, танловнинг финал босқичида 1-ўрин соҳиби бўлган китобхон ота-онаси билан Дубай шаҳрига саёҳат учун йўлланмани, 2-ўрин эгаси ота-онаси билан юртимизнинг тарихий ва бетакрор шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳрига саёҳат йўлланмасини қўлга киритади. 3-ўринни эгаллаган китобхон маиший техникалар жамланмаси билан тақдирланади.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

“Юртимиз келажаги бўлган ёшларга ўз устида ишлаб, китоб мутолаа қилиб, ота-онасини дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бирига, мамлакатимизнинг қадимий шаҳарларига олиб бориш имкониятини беряпмиз. Ўтган йили ҳам вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан мана шундай танлов ўтказганмиз. Ёшларда қизиқиш жуда катта бўлди. Бу йил совринни ўзгача қилдик. Мақсадимиз, келажак авлод вакилларини китоб ўқишга тарғиб қилиш”, дейди Марҳамат тумани ҳокими.

Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид