Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ПЗР тести натижасининг амал қилиш муддати қисқарди
Россияда ПЗР тести натижасининг амал қилиш муддати қисқартирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Россия бош давлат санитар врачи қарорига кўра, 2021 йилнинг 8 декабридан бошлаб, бутун мамлакат ҳудудида ПЗР тести манфий натижасининг амал қилиш муддати 72 соатдан (3 сутка) 48 соатгача (2 сутка) қисқартирилди.
Маълум қилинишича, ушбу талаб Россия фуқаролари ва мамлакатга кириб келаётган чет эл фуқаролари учун бир хил кучга эга.
Бундан олдин, Жанубий Африка Республикасидан қайтиб келган икки нафар Россия фуқаросида коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланганди.
Маълумот учун, коронавируснинг янги штамми 20 ноябрда Ботсвана ва ЖАРда аниқланган. Олимлар ушбу штамм юқори даражада юқувчан ва вакциналарга бардошли эканини айтмоқда. ЖССТ ушбу штаммни «хавотирли» деб топган ва уни грек алифбосининг 15-ҳарфи – «омикрон» билан белгилаган. Айни вақтда янги штамм дунёнинг 40 тага яқин давлатида қайд қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда «омикрон» туфайли чекловлар жорий этилиб, бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:29 / 11.07.2026
Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
09:09 / 11.07.2026