Ўзбекистон | 10:36 / 10.12.2021
3611
1 дақиқада ўқилади

Бухорода тамагирлик қилган директор ўринбосарига жиноий иш қўзғатилди

Фото: Getty Images

Бухоро шаҳрида директор ўринбосари ишга киргизиб қўйиш эвазига фуқародан пул олаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридаги мактаблардан бирининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ромитан туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарони алдаб, танишлари орқали мактаб боғбонлигига ишга киргизиб қўйишни ваъда қилган. У “хизмати” учун 300 доллар талаб қилган. Директор ўринбосари келишилган пулни олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Шофиркон туманида 300 АҚШ доллари эвазига тадбиркорнинг “ишини ҳал қилиб” бермоқчи бўлган муҳандис қўлга олинганди.

Мавзуга оид