GM Uzbekistan харидорларга огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда компания сайтида хабар жойлаштирилган.
Қайд этилишича, автомобилни дилерлик корхонаcидан олиб кетиш вақтида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
автомобилини олиб кетиш вақтида дилер томонидан фақатгина 25 минг сўм миқдорида Ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади.
Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади.
“Агар Сиз бу каби тамагирлик ҳолатларига дуч келсангиз компаниянинг +99878-147
14-14 рақамли “Ишонч телефонлари”га мурожаат қилишингиз сўралади”, - дейилади хабарда.

















