Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндокринология маркази фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
"Афсуски, республикада эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат", деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилишда кейинги йилларда соҳада қилинган ишлар санаб ўтилди. Жумладан, сўнгги уч йилда эндокринология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилди, эндокринология марказининг 14 та филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар ажратилди, филиалларда махсус бўлимлар ташкил этилиб, республика марказига мурожаатлар 2 баробарга камайди, яъни қарийб 5 минг нафар фуқаронинг сарсонгарчилиги ва ортиқча харажатларининг олди олинди, ҳар йили 80 минг нафар бемор инсулин билан бепул таъминланмоқда.
Ҳозирда Республика эндокринология маркази учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган 600 ўринли янги бино қурилмоқда. Президент топшириғига кўра, марказ фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024