Жаҳон | 17:05 / 11.12.2021
4257
1 дақиқада ўқилади

АҚШ жанубида юз берган торнадо оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди

Кентуккида торнадо қурбонлари сони камида 50 нафарни ташкил этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фото: kfvs12.com

АҚШнинг бир нечта штатларида торнадо содир бўлди, деб хабар берди kfvs12 канали.

Хабарга кўра, табиий офат оқибатида Теннесси штатида уч киши, Арканзасдаги қариялар уйида бир киши ҳалок бўлган. 

Бундан ташқари, Amazon компаниясининг Иллинойсдаги омборида том қулаши оқибатида ишчилар гуруҳи ичкарида қамалиб қолгани айтилмоқда.

Кентуккида торнадо қурбонлари сони камида 50 нафарни ташкил этиши мумкинлиги хабар қилинган.

«Кентуккида 50дан ортиқ инсон ҳалок бўлди деб қўрқаман. Қурбонлар сони 70-100 кишини ташкил этиши мумкин, бу даҳшат»,— деган штат губернатори Эндрю Грэм Бешир.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид