Ўзбекистон | 17:38 / 14.12.2021
25011
2 дақиқада ўқилади

ДСҚ раисига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг лавозими кўтарилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.

Сирожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти, 1999 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги фаолиятини 1992 йилда Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик вазифасидан бошлаб, 27 йил давомида вилоят солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳам бўлган Эшматов 2019 йил мартидан буён Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

  • Давлат солиқ қўмитасида раиснинг бешта ўринбосари лавозими бор. Айни вақтда Мубин Мирзаев, Олимжон Файзибоев, Жаҳонгир Абдиев ва Мирзиёд Маҳкамов раис ўринбосарлари ҳисобланишади. Шу вақтгача битта ўринбосар ўрни вакант эди - катта эҳтимол билан Эшматов айнан шу ўринни тўлдирган.

Мавзуга оид