15:45 / 14.12.2021
7180

Дунёнинг офис ижараси энг қиммат шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Энг қиммат офислар рейтингида Нью-Йоркдаги Мидтаун Ҳонгконг билан биргаликда биринчи ўриндан жой олди.

Фото: Sean Pollock / Unsplash

Офис ижараси қимматлиги бўйича дунёда Ҳонгконг ва Нью-Йорк етакчи. Бу ҳақда JLL компаниясининг жаҳон премиал офислари тадқиқотида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилда энг қиммат офислар рейтингида Нью-Йоркдаги Мидтаун Ҳонгконг билан биргаликда биринчи ўриндан жой олди. Бу шаҳарларда жойлашган офиснинг бир квадрат метри учун йилига 2900 доллар тўлашга тўғри келади. 

Пекиндаги молиявий кўча рўйхатда иккинчи поғонани эгаллади. Бу ерда бир квадрат метр офис ижараси йилига 2200 долларга тенг.

Кейинги ўринларни Лондондаги Вест-Энд (бир квадрат метр учун йилига 2100 доллар) ва Кремний водийси эгаллади (1900 доллар).

Top