Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўйлиқ бозорини кўчириш босқичма-босқич амалга оширилади» – Бектемир тумани ҳокими
Тошкентдаги Қўйлиқ деҳқон бозори босқичма-босқич кўчирилади. Бу ҳақда Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзиёев маълум қилди.
«Бозор кўчирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Кадастри борларга давлат томонидан 100 фоиз компенсация тўлаб берилади, албатта.
Бозорнинг кўчиши нарх-навога таъсир қилмайди. Чунки янги бозорда реклама мониторлари мавжуд ва бир айлантириши 100 млн сўм туради. Бу бозорга қўшимча даромад келтиради.
Биз янги бозор маъмурияти билан 3 ой патта пули олмаслик шарти билан келишдик. 3 ой давомида ҳеч қанақа патент пули тўламасдан тадбиркорларни қабул қилади.
Ўшангача нарх-навода бироз ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бозорни босқичма-босқич кўчирмасак бўлмайди», деган Тапил Маҳамадзиёев 13 декабр куни туман депутатлари билан учрашувда.
У бозор кўчирилаётган Food City мажмуаси эндиликда Бектемир тумани ҳудудида эканини таъкидлаган — августда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг бир қисми Бектемир тумани ҳудудига ўтганди.
7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг Қўйлиқ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақидаги қарори эълон қилинди. Бу қарор бозорда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ва бошқа хизматчиларда норозилик уйғотди. Бозорчилар кўчиш оқибатида зарар кўришлари мумкинлиги, нарх-наво кўтарилиши каби салбий оқибатлар ҳақида гапиришди.
Шундан сўнг бозор бузилишидан норози бўлган бир гуруҳ сотувчилар бозор ёнидан ўтувчи Тошкент кичик ҳалқа йўлини тўсишга уринди, кейинроқ уларнинг 5 нафари қамоққа олинди. Ҳолат юзасидан Маъмурий кодекснинг 195- ҳамда 201-моддалари бўйича иш очилган.
Қўйлиқ бозоридаги тадбиркорларга 31 декабргача бозордаги фаолиятини тугатиши, 1 январдан Food City ҳудудига кўчиш ҳақидаги огоҳлантириш хатларига имзо чектириш ҳолатлари бошлангани ҳақида хабар берилди. Огоҳлантириш хатида агар тадбиркорлар томонидан бу талаблар бажарилмаса, маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида айтилган эди.
14 декабрь куни Қўйлиқ деҳқон бозори маъмурияти вакили Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида ҳеч қандай расмий топшириқ берилмаганини ва сотувчиларни жавобгарликка тортиш бўйича огоҳлантириш хати ким томонидан берилганидан маъмурият бехабарлигини айтди. Бектемир тумани ҳокимининг сўзлари эса буни рад этади.
Айни пайтда бозор фаолияти давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
18:59 / 09.05.2026
Тошкентда ўйинчоқ машинада автомобил йўлида ҳаракатланган боланинг отаси жавобгарликка тортилди
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:01 / 03.02.2026