Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия хавфсизлик кафолатлари бўйича АҚШ олдига қўйган талабларини эълон қилди
Москва АҚШ НАТОнинг шарқий йўналишда кенгаймаслиги бўйича масъулиятни зиммасига олиши, илгари собиқ СССР таркибида бўлган давлатларни альянсга қабул қилиш усулидан воз кечиши кераклигини талаб қилган.
Фото: AP
Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома ва РФ ҳамда НАТОга аъзо давлатлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги келишув лойиҳаларини эълон қилди.
Ҳужжатларда таъкидланишича, томонлар бўлинмас ва тенг хавфсизлик, бир-бирининг хавфсизлигига зарар етказмаслик тамойиллари асосида ҳаракат қилиши лозим.
Россия ТИВ АҚШ НАТОнинг шарқий йўналишда кенгаймаслиги бўйича масъулиятни зиммасига олиши, илгари собиқ СССР таркибида бўлган давлатларни альянсга қабул қилиш усулидан воз кечиши кераклигини талаб қилган.
АҚШ илгари СССР таркибига кирган ва НАТО аъзоси бўлмаган давлатлар ҳудудида ҳарбий базалар ташкил этмаслиги, ҳар қандай турдаги ҳарбий фаолият учун уларнинг инфратузилмасидан фойдаланмаслиги, улар билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмаслиги керак, дейилади ҳужжатда.
Россия шунингдек, ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни, ядро қуролини ўз ҳудудидан ташқарида жойлаштирмасликни таклиф қилган.
Мавзуга оид
08:49
Исроил вазирининг видеоси ЕИ ва АҚШ танқидига учради
22:52 / 20.05.2026
АҚШ Раул Кастрога сиртдан жиноий айблов эълон қилди
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
20:14 / 20.05.2026