Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ва сотаётган шахслар аниқланди
Самарқанд вилоятида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ва сотаётган шахслар аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 декабр куни Булунғур туманида ЙПХ 1-отряди, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Epica тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд шаҳрида яшовчи А.С. бошқариб кетаётган машинанинг юкхонасида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кетаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.
Бундан ташқари, Паст Дарғом тумани ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ноқонуний тарзда пиротехника воситаларини сотаётган аёл ушланган.
Паст Дарғом тумани деҳқон бозорида туманнинг Жағалбойли маҳалласида яшовчи Д.М. ноқонуний равишда 226 қутида “Трения”, 2 та қутида “Петарда”, 11 дона “Фитил”, 4 дона “7 шот”, “25 шот” номли салютлар, шунингдек, “Соловей разбойник” номли пиротехника воситаларини сотаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026