Ўзбекистон | 10:50 / 24.12.2021
2063
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда собиқ хотинининг шахсига оид маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фото: Тергов департаменти

Қарши шаҳрида собиқ хотинининг шахсига оид маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 декабрь куни 23 ёшли Б.М. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб собиқ турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган.

Б.М.нинг аризасига кўра собиқ турмуш ўртоғи 24 ёшли Й.Ф. шахсига оид маълумотларни, экспертиза ҳужжатларини ўқиш ва иш жойи ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Сўнг ушбу маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига Б.М.дан 5000 АҚШ доллари пул маблағларини талаб қилиб келган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Й.Ф. Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” савдо дўкони ёнида фуқаро Б.М.дан талаб қилган 5000 доллардан 2500 долларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Й.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Қайд этилишича, жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари синчковлик билан ўрганилиб, тергов якунига кўра қонуний баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид