Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб бир неча нафар хорижлик қўлга олинди
Улар Истанбулнинг бешта районида ўтказилган терроризмга қарши рейдлар давомида қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг ёнидан электрон материаллар ва теракт уюштиришга алоқадор ҳужжатлар топилган.
Туркия полицияси ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар хориж фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар бермоқда.
Газета манбаларининг сўзларига кўра, гумонланувчилар терактлар содир этишга тайёргарлик кўрган.
Улар Истанбулнинг бешта районида ўтказилган терроризмга қарши рейдлар давомида қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг ёнидан электрон материаллар ва теракт уюштиришга алоқадор ҳужжатлар топилган.
Ҳозирча қўлга олинганларнинг қайси давлат фуқароси экани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026