Жамият | 11:26 / 26.12.2021
5127
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда юк машинасида ёнғин содир бўлди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида МАN юк машинасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 26 декабрь куни соат 04:00 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жомбой туманидан ўтган 1079-километрида юк машинаси ёниб кетган.
Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган МАN русумли машинаси юкхонасидаги музлаткичда қисқа туташув содир бўлган. Оқибатда ёнғин юзага келган ва машина кабинаси ёниб кетган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.