Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайси давлатларга энг кўп автомобил экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон асосан қайси давлатларга енгил автомобил экспорт қилаётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: UzAuto Motors
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп Қозоғистонга экспорт қилган — 28 651 та. Кейинги ўринлардан Украина (744 та) ва Россия (448 та) жой олган.
Шунингдек, ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Озарбойжон – 253 та;
- Афғонистон – 128 та;
- Тожикистон – 72 та;
- Қирғизистон – 30 та.
Аввалроқ, Ўзбекистонга автомобиллар асосан Хитой ва Кореядан олиб келинаётгани хабар берилганди.
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар орасида Хитой (6 963 та) ва Корея (5 630 та) етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
07:52
Энг кам муаммоли автомобиллар – 2026 йил рейтинги
11:06 / 03.02.2026
Ўзбекистондан Покистонга анор, узум ва олхўри экспорти бўйича талаблар белгиланди
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026