Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 6 365 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, шундан:
- аёллар – 1 287 нафар;
- эркаклар – 5 078 нафарга тенг.
Аввалроқ, йил бошидан бери қайси ҳудудда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлганди.
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 5120 та ҳолат.
Шунингдек, энг кўп ажрашиш ҳолатлари Фарғона вилояти (3917 та ҳолат), Самарқанд вилояти (3793 та ҳолат) ва Тошкент вилоятида (3770 та ҳолат) қайд этилди.
















