Ўзбекистон | 09:08 / 31.12.2021
8347
1 дақиқада ўқилади

Ҳоким лавозимига номзод илгари сурилиши тартиби қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган.

Фото: Kun.uz

Хусусан, туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод илгари сурилиши тартибини қайта кўриб чиқиш мўлжалланган. Ҳокимликка номзод маҳаллий кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартиби жорий этилади.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳам кўзда тутилган.

Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича “ваколатлар реестри” шакллантирилади, такрорланадиган 500 дан ортиқ функциялар мақбуллаштирилади.

Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид