Самарқанд вилоят ССБ бошлиғини порахўрликда айблаган ижтимоий тармоқ фаоли қамоққа олинди
Самарқандлик блогер Руслан Хаирнуров ижтимоий тармоқлар орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзовни пора олаётганда қўлга тушган, деган мазмунда хабар тарқатгани учун қамоққа олингани айтилмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ахборот берди.
“2021 йилнинг 17 декабрь куни фуқаро Р.Х. (блогер Руслан Хаирнуров –таҳр.) Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати”, “Новости Самарканда” номли гуруҳлар ва “Ўзбекистон овози/Голос Узбекистана” каналида “Главрач бўлиш 80.000 АҚШ доллари...” номли сарлавҳа билан пост қўйган. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиязовни ўта оғир жиноят содир этганликда айблаб, Самарқанд вилоятида бош шифокорлик лавозимига ишга тайинлаш учун бировдан 80.000 АҚШ доллар олганлиги, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатган.
Мазкур ҳолат бўйича Р.Х. туҳмат қилганликда айбланиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” дейилади ИИБ хабарида.
Кейинроқ, вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев Facebook’да жойланган постга қолдирган изоҳида Хаирнуровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилган.
Шу йил 28 декабр куни вилоят ССБ мазкур масалада матбуот анжумани ўтказган, унда иштирок этган Давронбек Жуманиёзов «Туҳматчилар тегишли жазосини олади» деганди.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
19:45 / 05.11.2024
Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар билан ушланди
15:06 / 01.11.2024