Жаҳон | 09:15 / 02.01.2022
7190
1 дақиқада ўқилади

Ҳаитида қамоқхонадан қочишга уриниш чоғида 10 нафар маҳбус ҳалок бўлди

Саккиз маҳбус қамоқхонада ҳалок бўлган, икки нафари шифохонада вафот этган.

Фото: AFP

Ҳаитидаги Круа-де-Буке қамоқхонасидан қочишга уринган 10 нафар маҳбус отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Haiti 24 нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, саккиз маҳбус қамоқхонада ҳалок бўлган, икки нафари шифохонада вафот этган.

Улар қамоқдан қочиш учун ошхона ва омборга ўт қўйган.

Полиция маҳбусларнинг ёнидан олти дона ўқотар қурол топган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид