Кийимлар ювилиб, сиқилганида уларни яхшилаб қуритиш вақти келади. Ёрдамга эса тахланувчи қуриткичлар, радиаторли иситиш тизимлари, эшиклар, балкондаги арқонлар ва бошқалар келади. Бироқ қишки мавсум пайтида балкон ҳар доим ҳам ёрдам бера олмайди ва у ҳамманинг уйида ҳам бор эмас. Жараённи енгиллаштириш учун қуритиш машинасидан фойдаланиш мумкин. Бироқ уни ўрнатишга уйда керакли жой бўлмаса, нима қилиш керак? Бундай вазиятда идеал танлов кийимларни қуритиш функциясига эга кир машинаси бўла олади. Унинг ҳажми худди стандарт машинадаги каби, функционаллиги эса 2таси 1да.
Келгусидаги харидни амалга оширишда сизга кўмаклашиш мақсадида биз LG кир ювиш машиналарининг 4 хилини танлаб олдик. Уларнинг барчасида матонинг ҳажми ва турини таниб, уларнинг 20 000 гача бўлган турли хусусиятларини аниқлайдиган ҳамда кир ювишнинг оптимал режимини танлайдиган AI DD сунъий интеллект технологияси ўрнатилган. Шунингдек, ушбу кир ювиш машиналари буғ ёрдамида кийимлардан 99,9 фоизгача аллергенларни йўқ қилувчи Steam+™ режимига эга. Бундай функция болали оилалар ва аллергияси борлар учун фойдали бўла олади.

Ва албатта, кир ювиш машинасининг юраги – мотор. Қуйида таърифланган барча тўрт моделларда моторлар тўғридан тўғри Direct Drive™ ўтказгичли инверторга эга бўлиб, камроқ майда қисмлар, энергия самарадорлиги ва паст даражадаги шовқин ҳисобига узоқ муддатли хизматни таъминлаб беради.
Энди ҳар бир моделни батафсил ўрганамиз.
Агар сизнинг оилангиз катта бўлса ва уйингизда улканроқ машина ўрнатишга етарлича жой бўлса, 15 килогача кир ювиш ва 8 килогача қуритиш функцияли максимал юкланишга эга LG F0L9DGP2S моделига эътибор қаратишингизни сўраймиз. Мослашувчан барабан кўпроқ ўрин-кўрпалар ва чойшаблар тўпламини бир вақтнинг ўзидаёқ ювишга имкон беради. TurboWash™ технологияси билан эса сизнинг кийимларингиз бор-йўғи 55 дақиқа ичида тоза бўлади.

Шунингдек, ушбу модель қўшимча TwinWash™ (алоҳида харид қилинади) мосламасига эга бўлиб, сиз асосий барабандан ташқари, масалан, фақатгина оқ ёки болалар кийимларини алоҳида ювишингиз мумкин.
TwinWash технологиясини иккинчи LG F4V5VG0WR

















