Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Қозоғистондаги фуқароларини эвакуация қилишни бошлади – ОАВ
Қирғизистон ҳукумати Қозоғистонда бўлиб турган ва ўз ватанига қайтиш истагида бўлган мамлакат фуқароларини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
«Ҳозирда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш доирасида Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш ишларини олиб бормоқда. Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Нур-Султон, Ақтўбе, Атирау, Ақтау, Қустанай, Кўкчатов, Петропавловск, Павлодар ва Қарағандадаги Қирғизистон фуқаролари билан алоқа ўрнатган», — дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда икки давлат чегарасида жойлашган назорат-ўтказиш пунктлари ишламоқда, зарурат туғилганда ватанига қайтишни хоҳловчи Қирғизистон фуқаролари чегарадан бемалол ўтишлари мумкин.
Шунингдек, Қирғизистон ТИВ Қозоғистондаги ватандошларини «мамлакатда бўлиш қонунлари ва қоидаларига риоя қилишга, иғвогарликка йўл қўймасликка, ҳеч қандай низоларда қатнашмасликка, жамоат жойларига бормасликка» чақирган.
Аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуфбек Қобилжонов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, талабалар билан доимий алоқада бўлиб турганини ва зарур ҳолатларда мамлакат фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
21:06 / 07.07.2026