Ҳодиса Бунёдкор шоҳкўчаси ва Кичик ҳалқа автомобил йўли кесишмасида барпо қилинган кўприкда рўй берган.
Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, кўприк устида 5та автомобил тўқнашган. Ундан 100 метрлар масофада яна 3та енгил машина иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодисаларда тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Тахминларга кўра, ЙТҲга йўлнинг сирпанчиқлиги ва ҳайдовчиларнинг оралиқ масофага риоя қилмагани сабаб бўлган.











