Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Cobalt бошқарувни йўқотиб пастликка ағдарилди. Икки киши вафот этди, уч киши жароҳатланди
Қашқадарё Деҳқонобод туманида Сурхондарё вилоятида яшовчи ҳайдовчига тегишли Cobalt бошқарувни йўқотиб машина ағдарилди. Икки киши вафот этди, уч киши оғир тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Kun.uz’га Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 8 январ куни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ў. ўз бошқарувида бўлган Cobalt машинаси билан Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи ҳудудида бошқарувни йўқотган. Cobalt айланиб кетиб пастликка қулаган.
Оқибатда, машина салонида бўлган Денов тумани Меҳнатобод қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган П.И. ва Узун тумани Бештом маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган қиз, 10-синф ўқувчиси Б.И. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Денов тумани Доходох қишлоғида яшовчи 1974 йилда туғилган Р.С., Узун тумани Бештом маҳалласида яшовчи аёл, 1992 йилда туғилган М.Б., шу маҳаллада яшовчи 2016 йилда туғилган Ф.Б. турли даражада оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи Cobalt машинасини жуда катта тезликда қоидаларни бузган ҳолда бошқарган ва йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан ҳайдовчи Б.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
14:06 / 11.06.2026