Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ер деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати марказининг:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградацияси жараёнлари билан курашиш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ваколатини юклаш ҳамда ушбу йўналишдаги сиёсатни белгиловчи ваколатли давлат органи этиб белгилаш;
  • давлат бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ер деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департаментини ташкил этиш;
  • Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тасарруфидаги Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида  Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар миллий институти этиб қайта ташкил этиш ҳамда вазирликнинг “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлили маркази” ДУКни мазкур миллий институт таркибига ўтказиш таклифлари маъқулланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича:

а) қуйидаги ваколатлар берилади:

  • ер деградацияси жараёнлари билан курашиш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Фанлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Йирик саноат корхоналари) фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ер деградацияси жараёнлари билан курашиш сиёсатини белгилаш, давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш;
  • ягона электрон ресурс (маълумотлар базаси) доирасида вазирлик ва идораларнинг ер деградацияси, чўлланиш ва қурғоқчиликнинг ҳозирги ҳолати ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларини тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш, маълумотлар базасига киритилишини ва ушбу маълумотлардан очиқ фойдаланишини таъминлаш;
  • ягона миллий ва халқаро индикаторлар ва мезонларга мувофиқ замонавий технологиялар (ГАТ лаборатория, дронлар, масофадан зондлаш ва бошқалар)ни қўллаш йўли билан ер деградацияси ва чўлланиш, шу жумладан  ерларни тиклаш, рекултивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, яйловларни сақлаш, фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалик экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар барпо этиш, иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритиш;