Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилгани юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди
Қашқадарёда таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилгани юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят суди матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун 2022 йил 13 январ куни бўлиб ўтган суд мажлисида Қашқадарё вилояти судининг жиноят судлов ҳайъати судяси Ф.Юсупов ОАВ вакиллари ва блогерларга суд жараёнини тасвирга олишга рухсат берган. Аммо тарафларнинг кўрсатмаларини суд ҳукми эълон қилингунча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритишни тақиқлаган.
Судда айбланувчилардан бирининг адвокати суд раисидан суд мажлисида прокурор иштирокини рад этиш бўйича илтимоснома киритган. У бу илтимосини суд ишида прокурорларга тегишли кўрсатмалар ҳам борлигини, улар кўриб чиқилмагани ҳамда ҳуқуқий баҳо берилмагани билан изоҳлаган.
Судда қатнашаётган прокурор эса суддан бу илтимосномани қаноатлантирмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Элбек Раҳимов ўлими юзасидан 26 нафар шахсга айблов эълон қилинган. Улар Жиноят кодексининг 97, 28, 104, 105, 109, 127, 137, 169, 210, 211, 230, 238, 241-1 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Суд жараёни давом этмоқда
Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
10:09 / 15.07.2026
Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
14:58 / 08.07.2026