Унинг иссиқхонасида цитрус мевалар парвариш қилинади. Шунингдек, пальма, гул кўчатлари етиштирилади
"Бу иссиқхонамизда 500 тупдан ортиқ лимон кўчатлари, 1 000 тупдан ортиқ пальма кўчатлари мавжуд. Оила аъзоларимиз билан шу иссиқхонада апельсин, мандарин, лимон каби цитрус меваларни етиштирамиз. Бир терганда 15-30 миллионгача даромад олинмоқда. Пальма кўчатларини экканимизга 2-3 йил бўлиб қолди, анча катта бўлиб қолган, сотиш ниятимиз бор", - дейди у.

Иссиқхонага лимонларни чанглатиш учун апельсин ва мандарин кўчатлари экилган. Бу орқали лимоннинг мазаси ва ранги ажралиб туради.

10 туп апелсин, 5 туп мандарин кўчатларини иссиқхонага экилган. Сабаби, бу лимонни чанглатиш, рангини қизартириб бериш ва маза-таъмига сифат қўшиш учун экилган.

Бир терилганда ўртача 1-2 тонна лимон сотувга чиқарилади.



Абдували Қурбонов
Тасвирчи ва монтаж устаси Азизбек Исмоилов.















