Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 2021 йилда 2 134 нафар шахс транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган. Улар орасида аёллар ҳам бор
Қашқадарёда 2021 йилда 2 134 нафар шахс транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган. Улар орасида аёллар ҳам бор. Бу ҳақда судя Ў.Мамадалиев маълум қилди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида 2021 йил давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилган шахслар сони 2020 йилга нисбатан 10 фоизга ошган.
2020 йилда Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 1 933 нафар шахс маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани учун МЖтКнинг 131-моддаси билан жавобгарликка тортилган. 2021 йилда эса 2134 нафар шахс маст ҳолда рулга ўтиргани учун жазоланган.
Уларнинг:
- 1797 нафарига жарима (шундан 1693 нафарига жарима билан бирга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси);
- 336 нафарига маъмурий қамоқ жазоси;
- 1 нафарига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг 14 нафарини аёллар, 2120 нафарини эркаклар ташкил қилган.
Шу билан бирга, жавобгарликка тортилганларнинг 462 нафари ёшлар (18-30 ёш), 76 нафари 60 ёшдан ошганлар, 1 нафари вояга етмаган шахс бўлган.
Маълумот учун, МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига маълум вақтга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари жарима қўлланиши белгиланган.
Мавзуга оид
17:39 / 20.05.2026
“Асаббузарлик бўлиб, 100 грамм ичгандим” – Сурхондарёда тез ёрдам ҳайдовчиси “01”га тушди
21:12 / 10.05.2026
Бухорода 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси маст экани маълум бўлди
14:34 / 27.09.2025
Андижонда 21 ёшли маст ҳайдовчи 2 та машина билан тўқнашди
15:11 / 24.08.2024