Тадбирда расмий шахслар, аскарлар, сержантлар, офицерлар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросим аввалида мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қуролли Кучлар олий бош қўмондони, президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Kun.uz мухбири кўргазмали чиқишлар ва концерт тарзида ўтган байрам дастуридан фоторепортаж тақдим этади.

Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов
Бош вазир Абдулла Арипов
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Баҳодир Тошматов
(Чапдан) Ёзувчи Муҳаммад Али, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўрибосари, шоир Нодир Жонузоқ ва Журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов
Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов